|
Тошкент шаҳри,
Шайхонтоҳур тумани,
Қозиработ 2-тор кўчаси,
118 уй, 100071
тел:. (+99871) 244-56-26
факс:. (+99871) 244-56-26
|
|
|
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 229-сонли қарорига асосан Божхона коллежи хамда Солиқ ва божхона органлари академиясининг
“Божхона иши” факултети негизида Олий ҳарбий
божхона институти (ОҲБИ) ташкил этилди.
Ушбу таълим
даргоҳида олий маълумотли божхона ходимлари тайёрлана бошланди, шунингдек, ДБҚ раҳбар
бўғинлари ходимларининг малакасини ошириш ташкил қилинди. Марказий Осиёда дастлаб Ўзбекистонда бундай ўқув
юртининг барпо этилиши мамлакатнинг юқори малакали, маълумотли божхона кадрларини
мақсадли тайёрлаш тизимида муҳим бўғин бўлди. Ўқув-тарбиявий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш учун институтда маъмурий, ўқув ва иккита замонавий ётоқхона бинолари, амалиёт ўташ майдончалари, фундаментал ва махсус кутубхоналар, спорт мажмуаси (иккита тренажёр заллари, ТИР, ёзги ва қишки сузиш хавзалари, теннис корти, спорт зали ва ҳоказо) ва овқатланиш заллари мавжуд. Институт таркибида “Божхона иши”, “Қайта тайёрлаш
ва малака ошириш” факультетлари фаолият кўрсатиб, улар таркибида 11 та кафедра, бўлим ва бўлинмалар мавжуд. Олий ҳарбий божхона институти
ҳамма жиҳатдан жаҳон стандартларига жавоб беради, замонавий моддий-техника
базасига эга, ноёб асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, бир
нечта компьютер синфлари, криминалистик лаборатория, замонавий
ўқув синфлари фаолият юритмоқда. Улар орасида – техник воситаларни қўллаган ҳолда
божхона назоратини ташкил этишга ўргатиш бўйича синфлар, “Контрабандага ва божхона
қоидалари бузилишига қарши кураш” синфи, “Товарларни кимёвий
таркиби асосида таснифлаш ва сертификатлаштириш” илмий лабораторияси мавжуд.
Олий ҳарбий божхона институтида Ўзбекистон Республикаси "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" янги давлат таълим стандартларига мувофиқ 5340500-“Божхона иши” ҳамда 5380113-“Божхона ҳуқуқи” таълими йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Ўқиш жараёни давлат грантлари асосида, кундузги ўқув шаклида 4 йил муддатда амалга оширилади.
|
|
|
|
|